Тошкентнинг “Локомотив” клубига янги бош мураббий тайинланди. Мураббий сифатида ишлаб келган Александр Стоймирович яқинда клубдан кетди. Бош мураббий лавозимида ишлаётган Ёрқин Назаров ўрнини россиялик Александр Крестинин эгаллади. Бу ҳақида “Локомотив” матбуот хизмати қуйидагича хабар қилади:
«Локомотив» ПФК россиялик мураббий Александр Крестинин билан келишувга эришганини маълум қиламиз.
2019 йил Осиё Кубогига ўз тарихида биринчи бор Қирғизистон терма жамоасини олиб чиққан ушбу мутахассис бундан буён «Локомотив» бош мураббийи сифатида фаолият юритиши кутилмоқда.
Крестининни футбол ишқибозлари «Бунёдкор»даги фаолияти орқали ҳам яхши билишади. Чунки Александр Сергеевич ўтган йилнинг иккинчи ярмида «қалдирғочлар»га устозлик қилганди.
Мавсум бошидан жамоамизни бошқариб келган Ёрқин Назаровнинг клуб тизимида қолиб, бошқа лавозимга тайинланиши ҳам клуб режасидан ўрин олган. Александр Крестинин билан шартнома имзоланганидан сўнг мураббийлар штабида кимлар бўлиши ҳақида батафсил маълумот берамиз”, - дейилади расмий хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди