Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи доирасидаги Туркманистон ва Эронга қарши учрашувларда қатнашадиган футболчиларнинг номини эълон қилди. Унга кўра, қайднома 20 нафар футболчи ва 3 дарвозабондан иборат. Ҳозирда чақирилган 23 футболчининг 13 нафари легионер бўлса, 10 таси маҳаллий клубларимизда ўйнайди.
Жамшид Искандеров
Жамшид Искандеров Осиё Чемпионлар Лигасидаги ёрқин ўйинларидан сўнг, "лочинлар" билан шартномасини яна бир йилга узайтирди. 30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячимиз ОЧЛ доирасида 8 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол киритди ва 4 голга ассистентлик қилди. Ҳозирча, унинг ишлари унчалик ҳам юришмаярти. Суперлига доирасидаги барча учрашувларда майдонга тушди. Искандеров 6-турда "Локомотив"га қарши баҳсда ўз ҳисобига 2 ассистни ёздирган бўлса, кейинги турда "Сўғдиёна"га гол киритди.
Хабарингиз бор, Сречко Катанец қўл остида терма жамоамиз 5-2-3 схемасидан фойдаланади. Шунинг учун, Искандеров камроқ амалиётга эга бўлмоқда.
"Пахтакор" тарбияланувчисининг айни дамдаги трансфер суммаси 850 минг еврони ташкил қилади.
Одил Ҳамробеков
Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Одил Ҳамробеков 2023 йилда "Пахтакор" билан чемпион бўлгач, 2024 йилги мавсумни ўзи туғилган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида бошлади. Чемпионликни мақсад қилган "лочинлар"нинг маркази Ҳамробеков боргач, чемпионатдаги энг кучлисига айланди, десак муболаға бўлмайди.
28 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Суперлиганинг ўтказилган барча - 9 учрашувида алмаштирилмасадан ўйнаб, бир гол ва икки ассистни ўз номига ёздириб қўйди. Ҳамробеков ва Шукуров Катанец қурган жамоанинг энг асосийларидан ҳисобаланади.
Маълумот учун, тажрибали хавбек ҳозирга қадар терма жамоада 53 та ўйин ўтказган ва бир марта гол киритган (Қатарга).
Азиз Турғунбоев
Осиё Кубогида ўзини янги позицияда аъло даражада кўрсата олган Турғунбоев мусобақадан сўнг легионерга айланди. Асли ўнг қанот вингери бўлган 29 ёшли футболчимиз қитъа мусобақасида Хожиакбар Алижоновнинг ўрнини эгаллади. Азиз Қатарда ўтган чемпионатда 2 та муҳим гол урганини ҳам қайд этиб ўтишимиз керак. Ушбу мусобақадан сўнг Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси вакилимизни ўз сафига қўшиб олди.
Собиқ "Пахтакор" футболчиси қисқа муддат ичида турк клубининг асосий таркиб футболчисига айлана олди, Суперлига доирасидаги фақатгина икки учрашувни жароҳат туфайли ўтказиб юборди. 37-тур доирасидаги "Истанбулспор"га қарши баҳсда гол киритди. "Жасурлар" билан биргаликда Турғунобев мавсумни 7-ўринда якунлади.
"Transfermarkt"га кўра Турғунбоевнинг айни дамдаги трансфер қиймати 1 миллион еврога тенг.
Отабек Шукуров
Туркия чемпионатига ҳамюртларимиз орасида биринчилардан борган Шукуров Осиё кубоги олдидан жамоасиз қолиб кетган эди. "Фотих Карагюмрюк" 30 декабрь куни 27 ёшли вакилимиз билан шартномани бекор қилди. Терма жамоамиз вице сардори қитъа чемпионатида фақатгина битта учрашувни шамоллаб қолганлиги туфайли ўтказиб юборган бўлса, қолган барча учрашувда тўлиқ ҳаракатланди. Мусобақадан сўнг "Кайсериспор" жамоаси билан шартнома имзолади. Отабек "Анадолу юлдузлари"нинг ҳам асосий таркиб футболчисига айлана олмади, фақатгина 3 та ўйинни тўлиқ ўтказди, қолган учрашувларда захирадан тушган ёки эрта алмаштирилган. 2-даврада умумий 12 ўйинда майдонга тушди.
Футболчимизнинг айни дамдаги трансфер қиймати 2 миллион 200 еврога тенг.
Абдурауф Бўриев
Олимпия терма жамоамиз ва "Олимпик" клубининг етакчи футболчиси бўлган Абдурауф Бўриев иккинчи марта миллий терма жамоага чақирув олмоқда. лекин 21 ёшли футболчимиз хли дебют қилишга улгурмаган. Абдурауф янги мавсумни "Пахтакор" сафида бошлаши керак эди, аммо Париж Олимпиадаси борадиган таркибни Копадзе "Олимпик"да сақлаб қолишни истади, шунинг учун таянч ярим ҳимоячи 1 мавсумни ижарада "Олимпиячилар" сафида ўтказмоқда. "Бунёдкор" тарбияланувчиси Суперлиганинг барча баҳсларида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Бундан ташқари, Бўриев Олимпия терма жамоамизнинг Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. У фақатгина 3-тур доирасидаги Ветнамга қарши баҳсда захирада қолдирилди, қолган барча учрашувларда майдонга тушди.
"Transfermarkt" футболчимизнинг трансфер нархини 400 минг еврога баҳолаган.
Диёр Холматов
"Пахтакор"нинг сўнгги пайтлардаги асосий футболчилари бири бўлган Холматов терма жамоада ҳам секин асталик билан ўйин амалиётига эга бўлиб бормоқда. Осиё Кубоги доирасидаги Таиландга қарши баҳсдаги ассисти ҳали мухлисларимизнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. 21 ёшли ярим ҳимоячимиз "шерлар" сафида ички чемпионат доирасида деярли барча учрашувларда майдонга тушган. Бундан ташқари, Париж Олимпиадаси йўлланмаси қўлга киритилишида ҳам ҳисса қўшди. "Пахтакор" тарбияланувчиси Қувайтга қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ҳам ёзиб қўйган эди.
Диёр Холматовнинг айни дамдаги нархи 750 минг евро. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди