date

Бокс. Шукуржон Раҳимов қозоғистонлик рақибини нокаутга учратиб ғалаба қозонди

Бокс. Шукуржон Раҳимов қозоғистонлик рақибини нокаутга учратиб ғалаба қозонди
Ҳамюртимиз Шукуржон Раҳимов Тошкентда ўтган профессионал бокс оқшомида қозоғистонлик боксчи Багдат Ваидаевга (5-1, 1 КО) қарши рингга кўтарилди.

Оқшомнинг асосий баҳсида жанг олти раундга мўлжалланган эди, бироқ қозоғистонлик жангни давом эттира олмагани ва учинчи раундга чиқа олмагани учун жанг тўлиқ давом этмади. Натижада Раҳимов техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Шу тариқа Багдат Вайдаев профессионал фаолиятидаги иккинчи, Шукуржон Раҳимов эса олтинчи ғалабасини қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Шукуржон Раҳимов қозоғистонлик рақибини нокаутга учратиб ғалаба қозонди