Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаши доирасида 6 июнь, пайшанба куни Туркманистонга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни очди. 25-дақиқада эса Шаназар Тиркишов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Орадан 4 дақиқа ўтиб, Остон Ўрунов чиройли комбинацияни голга айлантирди. Бўлим Ўзбекистоннинг кичик устунлиги билан якунланди.
Фото: ЎФА
Иккинчи бўлимда ҳам Сречко Катанец шогирдлари тўп назоратини қўлга олди. 71-дақиқада Шерзод Насруллаев ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Ўзбекистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЖЧ—2026 саралаши
6 июнь, пайшанба
Ўзбекистон – Туркманистон 3:1
Голлар: Ҳусниддин Алиқулов, 17 (1:0), Шаназар Тиркишов, 25 (1:1), Остон Ўрунов, 29 (2:1), Шерзод Насруллаев, 71 (3:1).
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев, 76), 9. Одилбек Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (Жамшид Искандеров, 76), 11. Остон Ўрунов (Ҳожимат Эркинов, 83), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов (Абдуқодир Ҳусанов, 50), 19. Азизбек Турғунбоев (Аббосбек Файзуллаев, 50), 23. Ҳусниддин Алиқулов.
Туркманистон: 1.Аҳаллиев Рустем, 2. Гуйчмират Аннагулиев, 3. Ихлас Тойжанов, 6. Алибек Абдураҳмонов, 8. Мирза Бекназаров, 11. Дидар Дурдиев, 12. Ҳақмуҳаммад Башимов, 13. Велмират Баллаков, 14. Шаназар Тиркишов, 15. Абди Башимов, 17. Алтимират Аннадурдиев.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Насруллаев (52), Ҳақмуҳаммад Башимов (64). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди