257
Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"
ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мерген Оразов матбуот анжуманида ташкил қилинди.
- Учрашув ҳақида фикрингиз?
- Натижа қониқарсиз бўлди, учрашув давомида яхши ўйнашга уриндик. Ҳимоядаги хатолар туфайли ютқаздик. Айтганимдек, Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ишлашда давом этамиз, хатоларни камайтиришга ҳаракат қиламиз.
- Бугун терма жамоа сафида бир клубдан 8 нафар футболчини туширдингиз. Бу клуб терма жамоа базавий клубими?
- Олдин айтганимдек, бу клуб терма жамоанинг базавий клуби ҳисобланади. Футболчилар биргаликда ўйнашади ва барча бир-бирини яхши тушунишади.
- Биринчи бўлимда яхши ўйнадинглар, балки хориждан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий чақирилар?
- Тўғри айтдингиз, жисмоний ҳолатимиз бўйича муаммо бор. Таклифингизни ўйлаб кўрамиз. Биринчи таймда яхши ўйнаб, иккинчи бўлимда чарчоқ пайдо бўлмоқда. Терма жамоа либосини кийганда, номуҳим ўйин бўлмайди. Баъзи футболчиларга дам беришга қарор қилдим, уларни кейинги ўйинга асрадик. Терма жамоада жиддий жароҳат бўлмади.
- Ўзбекистон терма жамоаси сиз кутгандек ўйнадими?
- Ўзбекистон охирги пайтда ҳайрон қолдирмаяпти, футболчиларнинг класси ва техник қобилиятлари юқори. Барчаси деярли биз кутгандек бўлди, ўзимиз рақибга гол уриш учун кўпроқ имконият беряпмиз. Ҳимояда тактик кўникмаларни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.
- Эронга ҳам, Ўзбекистонга ҳам қарши беллашдингиз. Эроннинг кучли томонлари ҳақида нима дея оласиз?
- Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги баҳсда бежизга дуранг қайд этилмади, унда бир-бирига тенг жамоалар беллашганди ва натижа адолатли бўлганди. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Ўйинга тўғри ёндашилса, Ўзбекистон Эронни мағлуб эта олади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди