Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Яшнобод туманидаги “Дилбоғ” маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Маҳаллада 5 200 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. 26 та кўп қаватли уй, мактаб ва боғчалар, савдо шохобчалари атрофи обод қилинган.
Мамлакатда ҳар бир маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилмоқда. Дилбоғликлар асосан тадбиркорлик ва ҳунармандлик билан шуғулланади. 15 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, битта ишлаб чиқариш корхонаси, таълим муассасаларида аҳоли доимий иш билан банд.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўтган йили аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 13 та лойиҳага кредит ажратилган. 300 га яқин фуқаро янги ишга жойлаштирилган. Ёшларни касбга ўргатиш учун мономарказ ташкил этилган.
Давлат раҳбари маҳалладаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳузуридаги Тошкент шаҳар футбол академияси шу маҳаллада жойлашган. Замонавий мажмуада ёпиқ ва очиқ спорт майдонлари, назарий машғулот хоналари, ётоқхона, ошхона ва кутубхона мавжуд. Ҳозир бу ерда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 154 нафар бола сабоқ олмоқда. Машғулотларга чет эллик мутахассислар ҳам жалб қилинган. Стадионлар ёритиш ва тасвирга олиш қурилмалари билан жиҳозланган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент академия тарбияланувчилари ва спорт соҳаси масъуллари билан суҳбатлашди.
"Футбол бўйича қарорларимиз, иқтидорли болаларга эътибор берганимиз туфайли ўзбек футболи ҳам жаҳонга чиқа бошлади. Европа жамоаларида легионерларимиз кўпайяпти. Ёшларимиз Олимпиадага йўлланма олди. Бу давомий бўлиши учун энди маҳаллаларда футболни ривожлантириш керак. Қўшимча стадионлар қуриб, унинг оммавийлигини қўллаб-қувватлаш зарур", – деди Шавкат Мирзиёев.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Шу маҳалладаги сув спорти саройининг таъмири ҳам кўздан кечирилди. Уни давлат-хусусий шериклик асосида барқарор ишлатиш бўйича кўрсатма берилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди