Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги шериклари – Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов ортидан Европанинг “Топ-5” чемпионатларига йўл олиши мумкин бўлган футболчиларимиздан.
Гарчи 20 ёшли ҳужумкор фуболчимиз ўзига Испания футболи мос келишини таъкидласа-да, айрим манбалар Италиядан “Парма” ва Германиядан “Бавария”ни уни кузатаётгани ҳақида ахборот тарқатганди.
Европа футболини таҳлил қилиб келаётган экспертлар Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам фикр билдирмоқда.
Жузеппе Эмануэле Фризоне:
Мен трансфер бозори ҳақида фикр билдирмоқчиман. “Парма” қизиқаётган Аббосбек Файзуллаев Марказий Осиёдан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси плеймейкери. У 2003 йили туғилган ва жуда зўр техникага эга.
Файзуллаев ЦСКАдаги мавсумни юқори даражада ўтказди ва Европанинг бир неча клубларида қизиқиш уйғотди. Аббос Россияда узоқ қолмайди.
Трансфер бозори талаблари ўзгарувчан бўлади. Футбол оламида ноёб истеъдодлар футболи анъанавий тарзда яхши ривожланган давлатлардан узоқлардан ҳам топилади. Бунга мисол қилиб, “Наполи”даги Хвича Кварацхелияни, эгизак Арвеладзеларни кўрсатиш мумкин. “В” сериянинг бу галги тўпурари Пахьянпало ҳам футболдан узоқ Финляндиядан.
Замонавий футболда ўзбек футболчиси ҳам Европанинг кучли лигаларида порлаши мумкин. 20 йил олдин Ўзбекистондан Максим Шацких чиққан ва Европа эътиборини тортган эди.
Рокко Аззали:
Трансфер ойнаси очилган ва энди кимлар кетиб ва қайси ўйинчилар келиши ҳақида фикр юритиш мумкин. Юқори дивизионга чиққан “Парма”да йўқотиш бўлади. Майдон марказини ушлаб турган бразилиялик футболчининг “Коринтианс”га ўтиши деярли аниқ.
Бу ярим ҳимоячи Италияга Россия чемпионатидан, яъни Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубидан келган эди. Энди унинг ўрнини тўлдириш керак. Пармаликлар мўлжаллаган “Ювентус”нинг универсал футболчиси Фабио Миретти “Болонья” ёки “Монца” таклифини қабул қиладиган бўляпти.
Бу позицияга ЦСКАда ўйнаётган Аббосбек Файзуллаев бор. Агарбу трансфер амалга ошса, келажакни ўйлаб ташланган қадам бўлади.
Даниэль Уччельери:
“Парма” юқори дивизионда муносиб қатнашиши учун трансфер бозорини ўргана бошлади. Бу орада янги ном пайдо бўлди. Пармаликлар Марказий Осиёнинг энг иқтидорли ёш ўйинчиларидан бирига эътибор қаратди. Бу Аббосбек Файзуллаев.
2003 йилда туғилган футболчи техникаси яхши ривожланган плеймейкер ва тезкор ҳужумчи ҳисобланади. ЦСКА ўйинчиси учрашувлар давомида голли узатмаларни кўп ошириши билан ҳам кўзга ташланмоқда.
Осиё қитъасининг энг ёрқин ёш ўйинчиларидан бўлган Аббосбек Файзуллаевга “Бавария” ҳам қизиқиш билдирган.
Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган йили августда ЦСКА билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолаган. 20 ёшли легионеримизнинг бугунги кундаги трансфер нархи 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди