173
Нодирбек Абдусатторов: Дунёнинг топ-10 шахматчиси иштирок этадиган турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қиламан
Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган "UzChess Cup" турнири "Masters" гуруҳида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2-турда Шахрияр Мамедьяровни таслим этганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Кайфият ёмон эмас. Биринчи кундан жараён ажойиб бўлди. Айнан мана шу мусобақа учун қандай дебют системалар тайёрлаб келдингиз. Тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб беринг.
- Бу мусобақага тайёргарлик Польшадаги мусобақадан кейин бошланди. Албатта, рақибларимни ўйинларини таҳлил қилдим. Уларнинг кўпчилигига қарши ўйнаганман ва ҳар бир мусобақада уларни кузатиб бораман. Бу йилги рақибимга қарши январь ойида ҳам дона сургандим. Албатта, осон бўлмаганди. Мазкур турнирга тайёргарлик жараёни ўзгача бўлди. Сабаби, мусобақа ўз юртимизда бўляпти. Шу сабабли, бу бизга қўшимча мотивация бермоқда. Ўйлайманки, мазкур турнир Олимпиадага тайёргарлик кўришимизда ҳам бизга ёрдам беради.
- Турнир атмосфераси ҳақида нима дея оласиз?
- Мусобақанинг ташкилий жиҳатларига келадиган бўлсак, юқори баҳо берган бўлардим. Сабаби, келган барча гроссмейстерлар билан гаплашиб кўрганимда, шароитлар уларга ҳам ёққанига гувоҳ бўлдим. Жумладан, озиқ-овқат ва турар-жой ҳам улар учун жуда қулай. Бу мусобақа илк бора ташкил қилиняпти. Келажакда турнирга эътибор яна ҳам ошади ва энг яхши мусобақалар қаторидан жой олади.
- Режаларингиз билан ўртоқлашсангиз. Сизни қаерларда кўрамиз?
- Ушбу турнирдан 10 кун ўтгач, Руминияда серияли "Grand chess tour"да ўйнайман. Мазкур турнирда дунёнинг энг кучли топ-10 шахматчиси қатнашади ва мен ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламан.
- Ўзбекистоннинг 10 йилдан кейинги шахматини қанақа тасаввур қиласиз?
- Ўзбекистон шахмат ривожланаётган мамлакатлар қаторига киради. Ушбу спорт тури бўйича биз бой тарихга эгамиз. Мустақилликдан кейин 1992 йилда бизнинг шахматчилар Олимпиадада кумуш медаль олишган. Шу натижадан руҳланиб, 2022 йилда чемпион бўлдик. Бу каби ғалабалар кейинги авлод вакилларини ҳам катта ғалабаларга руҳлантиради ва ҳали янгидан-янги чемпионлар етишиб чиқади.
- Рақибингиз билан январда тўқнаш келганингизни айтдингиз. У билан иккинчи марта учрашганингизда ўзингиз учун қандайдир янгиликларни кашф қилдингизми ёки жараён бироз осон бўлдими?
- Топ даражадаги шахматчилар билан ўйнаш жуда қийин. Улар энг ёмон ҳолатида ҳам жуда хавфли. Бу сафарги рақиб ўйинни қандай бошлашини таҳлил қилдим ва мазкур тайёргарлик менга катта устунлик берди.
Қайд этиш лозим, учинчи турда Абдусатторов ҳамда Якуббоев Нодирбеклар ўз ўйинларини ўтказишди. Унда дўстлик ғалаба қозонди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди