Футбол трансферларига ихтисослашган Transfermarkt сайти МДҲ ҳудудидаги тарихдаги энг қиммат футболчилар рейтингини эълон қилди.
Биринчи поғонада грузиялик вингер Хвича Кварацхелия, унинг нархи 85 миллион евро, иккинчи ўринда эса “Челси”нинг украиналик ярим ҳимоячиси Михаил Мудрик, унинг ватандоши Андрей Шевченко 51 миллион еврони ташкил этади.
Энг қиммат россиялик Александр Головин бўлиб, у 2018 йилда 30 миллион еврога баҳоланган, Евро—2008 юлдузи, Лондоннинг “Арсенал” клубида тўп сурган Андрей Аршавин эса 15-ўринда (26 миллион евро).
Transfermarkt маълумотларига кўра топ —10 футболчи қуйидагилар:
1. Хвича Кварасхелия (“Наполи”) – 85 миллион евро (2023);
2. Михаил Мудрик (“Челси”) – 60 миллион евро (2023);
3. Андрей Шевченко (“Милан”) – 51 миллион евро (2006);
4. Александр Зинченко (“Арсенал”) – 42 миллион евро (2023);
5. Генрих Мхитарян (“Манчестер Юнайтед”) – 37 миллион евро (2016 йил);
6-8. Георгий Судаков (“Шахтёр”) – 35 миллион евро (2024);
6-8. Гиорги Мамардашвили (“Валенсия”) – 35 миллион евро (2024);
6-8. Артем Довбик (Жирона) - 35 миллион евро (2024);
9. Илья Забарний (“Борнмут”) – 32 миллион евро (2024);
10—13. Александр Головин (“Монако”) – 30 миллион евро (2018);
10—13. Марио Фернандес (“ЦСКА”) - 30 миллион евро (2019);
10—13. Руслан Малиновский (“Аталанта”) – 30 миллион евро (2021);
10—13. Виктор Цйганков (“Жирона”) - 30 миллион евро (2024).
Маълумот учун Элдор Шомуродов 2021 йилда 14 миллион евро нархга баҳоланган эди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “ЦСКА” клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев 6 млн еврога баҳоланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди