Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Эрон - Ўзбекистон ўйини олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманида Амир Галенои ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Спорт вазирлиги терма жамоани қулай шароит билан таъминлашга ҳаракат қилади, лекин Гонгконгга бўлган сафаримиз бизни қониқтиргани йўқ. Энди мени ташвишга солаётган нарса жамоанинг тикланиши ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати. Афсуски, футболчилардан бирини йўқотдик. Саид Меҳри мушаклари зўриқиши туфайли жароҳат олган ва бунга парвозлар сабаб бўлган. Терма жамоанинг шон-шуҳрати ва шахсияти бундан баландроқ. Хитойдан келган сайёҳ бизни кўриб, “Бир давлатнинг терма жамоасининг сафари мана шундай бўладими?” - деди. Умид қиламанки, улар учинчи саралаш босқичида терма жамоа ҳақида қайғуришади, чунки футбол одамларнинг кўнглидан жой оладиган спорт тури".
Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида:
"Ўйин ҳақида шуни айтишим керакки, Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Ҳозирда мамлакатлар футболи бир-бирига яқинлашди. Ўзбекистон бир неча йиллардан бери ўз футболига тўғри сармоя киритмоқда. Улар яхшиланишди ва бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ваҳоланки, терма жамоа жисмонан тайёр. Гарчи биз эрталаб соат 5 да етиб келган бўлсак ҳам, биз расмий равишда икки кунни йўқотдик. Умид қиламанки, биз уч очко оламиз", - деди эронлик мутахассис. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди