Фото:“Пахтакор” фк
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “ЦСКА” клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев собиқ клуби “Пахтакор”да қанча маош олгани маълум бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи “Pulnews” YouTube каналига берган интервьюсида маълум қилган.
“17 ёшимда “Пахтакор”нинг асосий жамоаси ўйинларида дебют қилдим. Жамоадаги ойлик маошим 12 миллион 500 минг сўмни ташкил қилган”, — дейди Аббосбек Файзуллаев.
Москвада тўп сураётган Файзуллаев клубдаги маоши ҳақида гапирмасликни лозим топган.
“Шартномамга кўра ойлик маошим ҳақида маълум қилолмайман. Москвадаги харажатларим ойига 4-5 минг долларга етади. Маошимдан қолган қисмини оиламдагиларга бераман”, — дейди 20 ёшли ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев.
Аббосбек ҳозирда Ўрта Осиёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Transfermarkt портали Аббосбекни 6 миллион еврога баҳолаган.
Аббосбек Файзулаев 2023 йил “ЦСКА” сафига 500 минг евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Аббосбек жорий мавсум “ЦСКА” таркибида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Футболчи Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” соврини эгасига айланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди