10:56 / 12.06.2024
134

Криштиану Роналду футболдаги орзуси ҳақида гапирди

Криштиану Роналду футболдаги орзуси ҳақида гапирди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Ирландия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувидан (3:0) урган дубли ҳақида фикр билдирди.

Гол уриш ёқимли, мен ўйиндан завқ олишга ҳаракат қиламан. Биламан менда футбол ўйнаш учун оз вақт қолди. 35 ёшга тўлгандан кейин йилдан йилга ўйнаш ўзгача завқ бағишлайди. Мен 39 ёшдаман ва ҳар футболда ўтказган йилимдан завқ оляпман.

Гол уриш ҳужайрамнинг бир қисмидир. Асосийси, ўзингизни севимли ишингизга бағишлаш. Менинг терма жамоага бўлган муҳаббатим абадийдир. Терма жамоа билан соврин? Мен буни орзу қиламан
”, — деб Роналду сўзларини келтирмоқда Record нашри SportTV кўрсатувига таяниб.

Маълумот учун, Ирландия билан ўйин Роналду учун 1226-ўйин бўлди ва бу жаҳон рекорди ҳисобланади.

2024 йилги Европа чемпионати Германияда бўлиб ўтади. Турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар, шунингдек, тўртта энг яхши учинчи ўрин эгалари 1/8 финалга йўл олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду футболдаги орзуси ҳақида гапирди