date
views 321

WBA Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жангига буйруқ берди

WBA Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жангига буйруқ берди
Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) биринчи ярим енгил вазн тоифаси чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга Муроджон Аҳмадалиевдан мажбурий ҳимоя жанги ўтказишга буйруқ берди.

Ташкилот томонидан музокара учун 30 кун муҳлат берилди, муддат 14 июль куни тугайди.

Иноуэ 2023 йилнинг 26 декабрида чемпионликни қўлга киритган ва унинг мажбурий ҳимояси шу йилнинг 25 сентябридан кечиктирмай ўтказилиши керак. WBA йўналишидаги мажбурий даъвогар эса айнан ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев бўлиб турибди.

Агар белгиланган муддатда келишувга эришилмаса, промоутерлар ўртасида очиқ ким ошди савдоси ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » WBA Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жангига буйруқ берди