Килиан Мбаппе фаолиятидаги иккинчи Европа чемпионатига ташриф буюрди, аммо француз форварди ҳозирча ушбу турнирда ўзини кўрсата олмаяпти. Жаҳон чемпионатларида 14 ўйинда 12 гол урганига қарамай, Килиан қитъа биринчилигида ҳали бирорта гол ура олмаган. Бу сафарги Евро ҳам Мбаппе учун кўнгилдагидек бошланмади: у Австрия билан ўйинда яхши иштирок этди (1:0) ва ўйиндаги ягона гол унинг узатмасидан кейин урилди, аммо унинг ўзи яна гол уролмади. Қолаверса, ўйин охирида ёқимсиз тарзда жароҳат олди — унинг бурни синди. Энди унинг турнирдаги иштироки савол остида қолмоқда.
Килиан 89-дақиқада рақиб жарима майдони ичида иккинчи қаватдаги тўп учун кураш вақтида жароҳатланди: у бурчакдан узатилган тўпга зарба беришга уринганида ҳимоячи Кевин Дансо билан тўқнашди. Бахтсиз тасодиф — бу вазиятда австриялик футболчи фол ишлатмаган, ҳужумчининг ўзи юзи билан унинг елкасига бориб урилганди. Унинг бурни синганини дарҳол пайқаш мумкин эди: Мбаппенинг бурни пачоқ бўлган ва ундан қон оқа бошлаганди. 90-дақиқада унинг ўрнига Оливе Жиру майдонга туширилди.
Француз футболчиси дарҳол Дюсселдорфдаги шифохонага олиб кетилган. Энди Франция миллий жамоаси бош мураббийи Диде Дешамнинг турнир учун режалари ўзгариб кетиши мумкин. Мбаппе ўйинларда махсус ҳимоя ниқоби таққан ҳолда ўйнашга тайёрлиги ҳам айтилмоқда. Французларнинг RMC Sport нашрига кўра, у Нидерландияга қарши икки кун ўтиб ўтказиладиган ўйинни, шунингдек, агар «учранглилар» иккинчи турдан кейин плей-офф йўлланмасини ҳал қилишса, гуруҳ босқичида Полшага қарши кечадиган охирги турни ҳам ўтказиб юборади. «Реал» ҳужумчиси 1/8 финалда майдонга қайтиши мумкин.
«Яқин кунлар ичида у шошилинч жарроҳлик амалиётисиз даволаниш курсини ўтайди. Франция миллий жамоасининг 10-рақами эгаси даволанишга кетадиган маълум даврдан кейин майдонга қайтиши учун махсус ниқоб тайёрланади», — дейилган Франция футбол федерацияси тарқатган пресс-релизда.
Ҳозирча Килиан бундай жароҳат билан ҳатто ҳимоя ниқобида ҳам қандай ўйнаши ҳақида аниқ гап айтиб бўлмайди. Синиш жароҳати ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди — шиш туфайли унинг нафас олиши қийинлашади.
«Бундай ҳолатларда ҳимоя ниқоби билан ўйнаш мумкин. Аммо бурун атрофидаги шиш нафас олишни қийинлаштиришини ҳам ҳисобга олиш керак. Юқори даражадаги спортчилар оғиз билан ҳам, бурун билан ҳам нафас олишади. Синиш ҳолатида шиллиқ қаватларда сув тўпланиб, нафас олишни қийинлаштиради. Шиш 10-15 кунда йўқолиши мумкин, уёғи футболчининг шахсий қарорига боғлиқ. У таваккалчилик қилиши ва шишни кортикостероидлар билан камайтириши ҳам мумкин, аммо бу футболчининг кўрсаткичларига таъсир қилиши аниқ», деб ҳисоблайди пластик жарроҳ Мишел Бенойлид.
Le Figaro маълумотига кўра, вазият кутилганидан жиддийроқ. Хабар қилишларича, Мбаппе 15 кунгача ўйнай олмайди, бу эса у Евро-2024 гуруҳ босқичини тўлиқ ўтказиб юборишини англатади. Катта эҳтимол билан, бу миллий жамоа учун у қадар катта муаммо туғдирмайди — «Учранглилар» таркиби шундайки, улар Килиансиз ҳам плей-оффга чиқиши шарт. Аммо ҳал қилувчи ўйинлар учун жамоа етакчиси яхши формада бўлиши талаб этилади.
Мбаппе кўнглини туширмаяпти ва твиттердаги фолловерларидан ўзига қандай ниқобни тавсия қилишларини сўрашди. «Реал» матбуот хизмати эса бу твитга жавобан Килиан «Черепашки-Ниндзя тошбақалар» мултфилмидаги Микеланжелонинг фотосини жўнатди.
Французлар Евро-2024 гуруҳ босқичида 21 июн куни Нидерландия, 25 июн куни Полша билан ўйнайди. Килиан ўрнига асосий таркибда, катта эҳтимол билан жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Оливе Жиру (57 гол) ўйнайди. Мбаппе тез орада уни бу борада қувиб ўтиши мумкин, айниқса Еврода ҳам гол ура бошласа — у ҳозирча миллий жамоа сафида 47 голга муаллифлик қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»