Россиянинг Қозон шаҳрида халқаро "БРИКС" ўйинлари давом этмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг бокс баҳсларига старт берилди.
Вакилларимиз иштирокидаги дастлабки баҳсда -48 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Саидахон Раҳмонова, афсуски, россиялик Лиа Патлайга қарши баҳс олиб борди ва якунда имкониятни бой бериб қўйди.
-50 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда эса Сабина Бобоқулова ҳамҳиндистонлик Анамикага мағлуб бўлди.
-54 кг вазнда ҳиндистонлик Сонияга қарши баҳс олиб борган Нигина Ўктамова, рақибасини қийинчиликсиз таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.
-60 кг вазн тоифасида боксчимиз Рашида Тагирова, белларуслик Алла Ивашкевичга қарши ўтган баҳсда, ҳакамлар қарорига кўра таслим бўлди.
-66 кг вазнда баҳс олиб борган боксчимиз Ҳадичабону Абдуллаева, ўзининг илк баҳсида ҳиндистонлик Манжу Бамборияга имкониятни бой бериб қўйди.
-75 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Азиза Зокирова, ўз жангида белларуслик Алина Веберни мағлубиятга учратди.
Бугунги боксчи қизларимиз ўртасидаги сўнги баҳсда, +81 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Диёрахон Абдумманобова афсуски, ҳиндистонлик Нупурга имкониятни бой берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди