
Албания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Клаус Гьясула дастлаб 72-дақиқада заҳирадан майдонга тушди ва 76-дақиқада автогол қайд этди. Ўйиннинг 90+5 дақиқасида яна ўша Клаус Гьясула Албанияни мағлубиятдан сақлаб қолган гол муаллифига айланди.
Шундай қилиб, Клаус Гьясула Европа ва Жаҳон чемпионатлари тарихида заҳирадан майдонга тушиб, иккала жамоа учун гол урган биринчи футболчига айланди.
Умуман олганда, Европа тарихида бир ўйинда ҳам автогол, ҳам ўз жамоаси учун гол урган ўйинчилар ҳам кўп эмас. Клаус Гьясуладан ташқари бундай натижани шу пайтга қадар фақат Антон Ондрус (Чехословакия) 1976 йилда қайд этганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.