Италиядаги нуфузли манбалардан бири – La Gazzetta dello Sport нашри “Рома”нинг трансфер сиёсати бўйича янгиланган маълумот тарқатди.
Римликлар ёзги трансферлар вақтида бир гуруҳ футболчиларга янги иш жойи топиб бериши керак. Манбага кўра, айрим ўйинчилар масаласида харидорлар билан музокаралар давом этмоқда. Баъзи ўйинчиларнинг келаси мавсумни қаерда бошлаши ойдинлашиб қолди.
Мараш Кумбулла ва Ола Солбаккен
Истеъдодли ҳимоячи Мараш Кумбулла мавсумни “Сассуоло”да якунлади ва атиги еттита ўйинда иштирок этди холос. Аввалги бош мураббий Жозе Моуриньонинг талаби билан жамоага олиб келинган Ола Солбаккен бир мавсумда икки жамоа – “Олимпиакос” ва “Урава Редс”да ижарада ўйнаб келди. Жами 12 та учрашувда битта гол урган ўйинчи ҳам ишончни оқламади.
“Рома” раҳбарияти бу икки футболчидан қутилиш йўлларини қидирмоқда ва ҳозирча, потенциал харидор чиққани йўқ.
Андреа Белотти
Бир вақтлар Европанинг гранд клублари орзуси бўлган Андрей Белотти энди ўзига жамоа қидиришга мажбур. 30 ёшли ҳужумчи мавсумни ижара асосида “Фиорентина”да ўтказиб, 46 та учрашувда 10 та гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Бу кўрсаткич флоренцияликларни ҳам, римликларни ҳам қониқтиргани йўқ. Лекин А Серияга қайтган “Комо” ҳужумчини тўлиқ трансфер қилиш бўйича “Рома” билан келишиб олди.
Эбрима Дарбо ва Элдор Шомуродов
“Рома”га тегишли бу икки футболчи мавсумни ижара асосида бошқа клубларда ўтказди. Эбрима Дарбо “Сампдория”да, Элдор Шомуродов “Кальяри”да тўп тепди.
Ҳозир улар атрофидаги вазият барқарор. Катта эҳтимол билан улар ўзлари ўйнаган жамоада давом эттиради. Бу ҳар икки футболчи ижара муддатида яхши ўйнагани билан боғлиқ.
Таъкидлаш жоизки бошқа манбаларда ҳам Элдор Шомуродов келаси мавсумни яна Сардиния клубида бошлаши мумкинлиги ҳақида ахборотлар чиқа бошлади. Хусусан, tuttocagliari.net ҳамда lamagicaroma.it каби сайтлар “Кальяри”га ўзбек легионерини жами 10 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш қийинчилик туғдирган бўлса-да, сардинияликлар бу гал ҳам Шомуродовни ижарага олишга уринаётгани ҳақида ёзмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди