Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган икки ўйин 20 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.
“Насаф” ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди. Учрашувнинг 14-дақиқасида фарғоналиклар футболчиси Зоир Жўрабоев қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда “Нефтчи” бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Бу албатта жамоага таъсир кўрсатмай қолмади. Бўлим охирига келиб қаршиликлар бошлаган ҳужум Муҳсинжон Убайдуллаевнинг автоголи билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса дарвозалар ишғол этилмади ва ўйин “Насаф”нинг минимал ғалабаси билан якунланди.
Куннинг яна бир ўйинида “Навбаҳор” “Қизилқум” билан нурсиз дуранг қайд этди.
Бугунги учрашувлардан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:
Фото: ПФЛ
Суперлига
12-тур
20 июнь, пайшанба
“Насаф” – “Нефтчи” 1:0
Гол: 1:0 — 45+1 Убайдуллаев (автогол)
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Раҳматов, 7. Акмал Мозговой, 10. Бобир Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов (9. Жавоҳир Сидиқов, 46), 22. Игор Голбан, 27. Ислом Кенжабоев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (88. Марко Станоевич. 64), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (30. Темур Чогадзе, 34).
“Нефтчи”: 1. Ботирали Эргашев, 21. Муҳсин Убайдуллаев (20. Анвар Ғофуров,46), 4. Боян Сигер, 2. Зоир Жўрабоев, 70. Аббос Ғуломов, 8. Кетелин Карп (23. Диёр Туропов, 55), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (24. Ғуломҳайдар Гулямов, 55), 17. Санжар Қодирқулов (7. Жасур Жалолиддинов, 55), 14. Хуршид Мухторов, 77.Билолхон Тошмирзаев (55. Манучеҳр Сафаров, 75), 9. Ҳусайн Норчаев.
Огоҳлантириш: Муҳсин Убайдуллаев (41)
Четлатиш: Зоир Жўрабоев (14).
“Навбаҳор” – “Қизилқум” 0:0
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров (8. Сияваш Ҳақназари, 87), 13. Филип Иванович, 17. Русланбек Жиянов (21. Гиорги Никабадзе,77), 22. Тома Табатадзе (33. Шодиёр Шодибоев, 87), 23. Йован Жокич, 24. Достонбек Абдулхаев (11. Асадбек Собиржонов, 61), 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.
“Қизилқум”: 12. Робертс Озолс, 7. Даврон Анваров, 8. Гиорги Кухианидзе (13. Николай Тарасов, 81), 10. Элгужа Лобжанидзе (4. Илҳом Ваҳобов, 81), 11. Акаки Шулая (17. Муҳаммадали Ғиёсов, 55), 14. Файзулла Қамбаров, 22. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азизбек Усмонов, 71. Жамолиддин Убайдуллаев, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев.
Огоҳлантиришлар: Файзуллобек Жуманқўзиев (30), Файзулло Қамбаров (38), Тома Табатадзе (58). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»