Хабарингиз бор, Элдор Шомуродовнинг ижара муддати ўз ниҳоясига етиб, "Рома"га қайтди. Аммо клуб уни бу ёзда сотишга ҳаракат қилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Шу билан бирга, терма жамоамиз сардорига илк харидорлардан бири "Кальяри" бўлиб турибди.
"L'Unione Sarda" нашри хабар беришича, сардинияликлар Шомуродовни қайтариш учун ҳаракат қилмоқда, лекин 9 миллион еврога сотиб олиш нияти йўқ. Шартнома шартига кўра, клуб у билан доимий битим имзолаши учун римликларга 9 миллион евро тўлаши керак эди. "Кальяри" эса ҳужумчини бундан арзонроққа сотиб олишни режалаштиряпти. Тез орада клублар ўртасида музокаралар бошланади.
Агарда Элдор жамоада қоладиган бўлса, Клаудио Раньери билан эмас, балки янги мутахассис билан ишлаши керак. Сабаби, италиялик мутахассис ўтган мавсум сўнггида мураббийлик фаолиятини якунлаганди. Бироқ, кейинчалик қайсидир терма жамоада ишлаш нияти борлигини ҳақида, Фабрицио Романо маълум қилган.
Шомуродов якунига етган мавсум "Кальяри" таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Бу 28 ёшли футболчининг сўнгги 3 йилдаги энг яхши натижасидир.
Маълумот учун, ҳамюртимизнинг "Рома" билан тузган шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Трансферлар ойнасининг бу ойнасида клуб уни ижарага бериш нияти йўқ. Шундай экан ваниҳоят мазкур ёзда Элдорнинг янги клуби аниқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”