204
Аутсайдерларга "совға" улашаётган "Навбаҳор" мавсум охирида ўзи ҳеч нарсасиз қолиши мумкин
Хаш-паш дегунча биринчи давранинг деярли якунидамиз. Демак, хулосалар қилинадиган палла келди. Мавсум бошидаги алдамчи ҳолатларга алданмаслик учун бироз сукут сақлашга қарор қилгандик, зеро мана энди секин-аста ким аслида кимлиги юзага чиқяпти. Жамоаларнинг асл кучлари намоён бўлмоқда. Келинг дастлаб жамоаларни айни пайтда эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқиб учта йўлга ажратиб олсакда ўз мулоҳазаларимиз билан бўлишсак. Дастлаб "Навбаҳор"дан бошлашни лозим топдик.
Дуранглар гирдобидаги жамоа
"Навбаҳор"да Самвел Бабаян даври бошланганидан буён ҳар йили чемпионлик учун курашиб келмоқда. Лекин ана чемпион, мана чемпион деб турган жойида "Пахтакор" бош совринни илиб кетмоқда. Лекин бу йил унинг энг асосий рақобатчиси кучсизлангани имкониятлар фоизини ошириши табиий. Олтин медаллар учун йўлга чиққан "лочинлар" мавсумни ғалаба билан бошлади, шу билан кетма-кет 3 та ўйинда дуранглар серияси бошланиб кетди. Бу орада унинг таъқибчилари ҳам очколар йўқотгани қўл келди. Лекин сўнгги 4 та турда жамоанинг ишлари юришмаяпти. Олдинги чизиқдаги сермаҳсуллик ҳам йўқолди ва кетма-кет 3 та ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олгани йўқ. Принципиал баҳсда эса "Пахтакор" яна таслим қилинмади.
Чемпионлик ниятидаги "Навбаҳор" кимлар билан ўйинларда очко йўқотди?
"Навбаҳор" - ОКМК 1:1
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:2
"Навбаҳор" - "Сурхон" 2:2
"Металлург" - "Навбаҳор" 1:1
"Навбаҳор" - "Олимпик" 0:0
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" 0:0
Кўрганингиздек жамоа Суперлиганинг ярим жамоасини мағлубиятга учрата олгани йўқ. Энди жамоаларга қаранг, деярли барчаси пастки ўринларда жойлашган. "Металлург", "Бунёдкор", "Қизилқум"ни 1 очко ҳам қониқтириши турган гап. Лекин "Навбаҳор"ни эмас. "Совғалар" улашишни маромига етказаётган клуб мавсум охирида ўзи ҳеч нарсасиз қолса бу натижаларга разм солиб қўйсин.
Олдиндаги ўйинлар
Факт шуки, наманганликлар Суперлигада мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Лекин 7 та дуранг якунда оғир келмаса бўлгани. Ваҳоланки, жамоа 2023 йил бутун мавсум давомида 5 бор дуранг қайд этганди. Бу йил биринчи даврадаёқ кўрсаткич янгиланди. "Лочинлар"да танаффусга яхши кайфиятда йўл олиш учун имконият бор. Олдинда уларни "Андижон" ва "Насаф"га қарши муҳим баҳслар кутиб турибди. Иккиси ҳам сафарда бўлиб ўтади.
26.06.2024. "Андижон" - "Навбаҳор"
30.06.2024. "Насаф" - "Навбаҳор"
Таркибдаги муаммолар
"Навбаҳор" ҳужум чизиғида биргина Тома Табатадзега боғланиб қолган. Унга рақобатчи сифатида олиб келинган Гиорги Никабадзе 11 та ўйинда бор йўғи 28 дақиқа ҳаракат қилди ва ҳали гол ургани йўқ. Самвел Бабаян айни пайтда таркибни кучайтириш устида иш олиб бораётган бўлса ажабланмайман. Никабадзега эса чиқиш эшиклари кўрсатилса керак. Самвел Бабаянни яна бир қийнаётган муаммо ўнг қанот ҳисобланади. Режа бўйича бу чизиқ қишда Саидазамат Мирсаидов орқали тўлдирилиши керак эди. Лекин "Олимпик" уни ортга қайтарди ва клубда бошқа вариант қолмаганди. Эътибор берадиган бўлсак, жамоанинг мудофаа чизиғида икки нафар номинал ҳимоячи қолган, Филип Иванович ва Фарруҳ Сайфиев. Ярим ҳимоячилар вазиятдан келиб чиқиб орқа чизиқда кўмаклашмоқда.
Омадли трансфер
Аввалги йиллардан фарқли равишда "Навбаҳор" қишда жуда кўп футболчиларни қўшиб олмади. Асосий ва муҳим трансфер эса Фарруҳ Сайфиев ва Одил Ҳамробеков бўлди дея оламиз. Айнан бу икки футболчи муҳим фигура сифатида хизмат қилмоқда. Сайфиев ҳозирча 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Руслан Жиянов ҳам фаол киришиб кетди дея оламиз. Водий дербисидан ўрин олган "Нефтчи"га қарши баҳсда Жияновнинг узатмасидан сўнг Иванович ғалаба тўпини киритганди.
Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”