Суперлига 12-туридан ўрин "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам яхши вазиятлар ярата олишди. Ҳимояда етарлича стабил ўйнай олмадик. Рақиб камроқ хато қилди ва шу сабабли ғалаба қозонди.
- "Локомотив" жамоаси уч ойдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бундай инқироз жараёнида жамоангиз ўйинида қандайдир позитив жиҳатларни таъкидлаб ўта оласизми? Жамоа ёмон натижа қайд этаётганига қарамай, жамоада ўсиш сезмоқдасизми?
- Албатта. "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Кўпроқ вазиятлар яратдик. Ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Хатолар учраб турибди. Уларни тўғрилашимиз керак. Руҳий томонлама ҳам босим бор.
- "Локомотив" қайд этаётган ёмон серия футболчиларга таъсир қилаётгани ҳақида гапириб ўтган эдингиз. Футболчиларингиз йўл қўяётган хатолар ушбу босим сабаблими? Бугун дарвозабон кўп хатоларга йўл қўйди ва ишончсиз ўйин намойиш этди.
- Гапларингизда боғлиқлик бор. Лекин профессионал футболчи ҳар доим ўзининг эмоционал ҳолатини стабил ушлаб тура олиши керак.
- Ёш футболчи Шоҳрух Ҳудойберганов бугун дебют қилди. Ёш футболчини иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтар-ўтмас Ҳудойберганов яна заҳирага олинди. Бунга сабаб нима бўлди?
- Сабаби оддий. У ўз функциясини яхши бажара олмади. Заҳирадан майдонга тушган футболчи жамоага фойда келтириши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»