Бруну Роналдунинг голли узатмаси ҳақида ажойиб фикр билдирди

Бруну Роналдунинг голли узатмаси ҳақида ажойиб фикр билдирди
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Криштиану Роналдунинг голли узатмаси ҳақида фикр билдирди.

«Гол уриш доим ёқимли, бироқ футболда бу муҳим эмас. Криштиану — бизнинг энг яхши тўпураримиз, у голеадор. Унда гол уриш учун ажойиб имконият бор эди, бироқ Роналду пас беришга қарор қилди. Бу бизга гол уришдан кўра ғалаба қозониш муҳимроқ эканлигини исботлайди.

Бизнинг мақсад ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Бошқа мақсадимиз йўқ. Грузияга қарши учрашув ҳам биз учун жуда муҳим ва ушбу баҳсда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз
», — деди Бруну.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар