21:42 / 23.06.2024
522

Суперклуб деярли бир таркибдан воз кечди

Суперклуб деярли бир таркибдан воз кечди
Ёзги трансферлар давомида “Челси” таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Челси” мутасаддилари саккиз нафар футболчи билан хайрлашади ва уларнинг ўрнига тўрт нафар янги ижрочи олиб келинади.

Кетадиган футболчилар орасида асосий таркибга кира олмаган Армандо Бройя, “Ипсвич”да ўйнаб келган Омари Хатчинсон, “Реал”га жўнатилган Кепа Аррисабалага, Бундеслигада порлаган Иан Маатсен, “Рома”га борган Ромелу Лукаку, жамоага керак бўлмай қолган Трево Чалоба, Конор Галлахер ва Раҳим Стерлинг номлари бор.

Бу трансферлар орқали “аристократлар” 250 миллион фунт миқдорида маблағ ишлаб олмоқчи.

Бу пуллар “Болонья” ҳимоячиси Риккардо Калафьори, “Астон Вилла” ҳужумчиси Жон Дюран, “Атлетико” форварди Самюэль Омородион ва “Кристал Пэлас” етакчиси Майкл Олисе каби ўйинчиларни олишга йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперклуб деярли бир таркибдан воз кечди