Ўрта вазнда (84 кг гача) UFC’нинг собиқ чемпиони Роберт Уиттакер қайси рақиби билан реванш ўтказиш истаги борлигини айтди.
“Мени Дрикус қизиқтиради. У билан реванш жангим бошқача ўтади деб ўйлайман. Ўзингиз кўряпсиз - жангимиздан бери мен фақат яхши томонга ўсдим ва кучайдим. Ҳозир уни мағлуб этаман деб айта олмайман. Дрикус яхши жангчи. Аммо мен кўпроқ нарсага қодир эканлигимни ҳис қиляпман”, - дея Уиттакер сўзларини келтиради BJ Penn портали.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Роберт Уиттакер россиялик жангчи Икрам Алискеровга қарши октагонга чиқди. Ар-Риёддаги (Саудия Арабистони) UFC on ABC 6 турнирининг асосий жанггида австралиялик спортчи биринчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонди.
Қайд этиш лозимки, Уиттекернинг ушбу мусобақадаги рақиби Ҳамзат Чимаев бўлиши керак эди. Бироқ жангга бир ҳафта қолганида, Чимаевнинг соғлиғидаги ноаниқ муаммолар туфайли мусобақада қатнаша олмаслиги маълум бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”