Юлиан Нагельсманн Швейцария терма жамоасига қарши ўйин ҳақида: "Тактик жиҳатдан яхши ўйнадик"

Юлиан Нагельсманн Швейцария терма жамоасига қарши ўйин ҳақида: "Тактик жиҳатдан яхши ўйнадик"
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Евро-2024" турнирининг 3-турида Швейцария терма жамоасига қарши ўйинга (1:1) баҳо берди.

"Биз бу дурангга лойиқ эдик. Албатта, қарши ҳужумда ўтказиб юборишимиз хавфи бор эди. Жавоб голини уриш учун кўп меҳнат қилдик ва буни уддаладик.

Швейцария ажойиб рақиб, ​​қизиқарли ўйин бўлди. Биз тактик жиҳатдан яхши ўйнадик. Биз асосий таркибни танлашдан олдин рақибни таҳлил қиламиз. Вазиятга қараб ўйин давомида заҳира ўриндиғидаги футболчиларни ҳам майдонга туширамиз
", — деди Германия терма жамоаси бош мураббийи.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар