
Лионель Месси ҳаётидаги рақобатга чанқоқлик ҳақида гапирди.
"Рақобатлашиш истаги мени ҳеч қачон тарк этмайди. Мен шундайман, мен шундай туғилганман ва бундан узоқлашиш жуда қийин.
Мен ҳатто болаларимга ҳам ўйинларда ютқазиб беришга қийналаман (бир неча йил аввал Месси "UNO" карта ўйинида ўз ўғли Матеони калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди). Фарзандларим ҳам умуман ютқазишни ёқтирмайдилар, менга жуда ўхшаш.
Рақобатбардош бўлиш яхши, Лекин мен мағлуб бўлишни, мағлубиятдан ижобий томонларни кўришни ўргандим."
"Футболда сиз рақибингиздан 10 баравар устун бўлиб, барибир мағлуб бўлишингиз мумкин. Шундай пайтлар бўладики, мусобақада энг яхши жамоа чемпион бўлолмайди. Футболда шундай нарсалар бор, уларни тушунтириш жуда қийин", - деди "Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Clank! интервьюсида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар