Футбол бўйича Европа Чемпионатининг D гуруҳи 3-турдан ўрин олган ўйинлар 25 июнь, сешанба куни бўлиб ўтди.
Австрия Нидерландияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Мален автогол муаллифига айланди. Иккинчи бўлим бошида эса Нидерландия футболчиси Гакпо ҳисобни тенглаштирди. 59-дақиқада Шмид яна Австрияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Депай мувозанатни тиклади.
80-дақиқада эса Забицер Австрияга ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйини бўлган Франция ва Польша қарама-қаршилигида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Учрашувдаги иккала гол ҳам пенальтидан урилди. Бирига Килиан Мбаппе муаллифлик қилган бўлса, яна бири Роберт Левандовски ҳисобига ёзилди.
3-турдан сўнг D гуруҳи қуйидагича кўриниш олган. Шу тариқа гуруҳдан Австрия, Франция ҳамда Нидерландия кейинги босқичга йўл олди.
Евро—2024
3-тур
25 июнь, сешанба
Нидерландия – Австрия 2:3
Голлар: 0:1 – 6 Мален (автогол), 1:1 – 47 Гакпо, 1:2 – 59 Шмид, 2:2 – 75 Депай, 2:3 – 80 Забицер.
Нидерландия: Вербрюгген, Гертрюйда, де Врей, ван Дейк, Аке (ван де Вен, 65), Схаутен, Верман (Симонс, 35), Рейндерс (Вейналдум, 65), Мален (Вегорст, 72), Гакпо, Депай.
Австрия: Пенц, Пош, Линхарт (Баумгартнер, 62), Вебер, Прасс, Забицер, Гриллич (Кверфелд, 64), Шмид, Зайвалд, Виммер (Лаймер, 63), Арнаутович (Грегорич, 78).
Огоҳлантиришлар: Пош (32), Виммер (33).
Франция – Польша 1:1
Голлар: 1:0 – 56 Мбаппе (пенальти), 1:1 – 79 Левандовски (пенальти).
Франция: Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 61), Рабьо (Камавинга, 61), Тчуамени (Фофана, 81), Дембеле (Коло-Муани, 86), Барколя (Жиру, 61), Мбаппе.
Польша: Скорупски, Давидович, Беднарек, Кивер, Залевски (Скурас, 68), Зелиньски, Шимански (Свидерски, 68), Модер, Франковски, Урбански, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Залевски (24), Рабьо (43). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади