22:15 / 26.06.2024
96

Суперлига. "Андижон" йирик ҳисобда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди

Суперлига. "Андижон" йирик ҳисобда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" – "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Арвеладзе пенальтидан унумли фойдаланиб, андижонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим ушбу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлим “Андижон” яна бир гол урди. Бу сафар гол муаллифи Турдимуродов бўлди. Бўлим охирроғида Иванович ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйин “Андижон”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Суперлига
13-тур

26 июнь, чоршанба
“Андижон” – “Навбаҳор” 3:0
Голлар
: Леван Арвеладзе, 13 пен (1:0), Рустам Турдимуродов, 52 (2:0), Филип Иванович, 84 (автогол).

“Андижон”: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов, 9. Леван Арвеладзе, 10. Илҳомжон Абдиғаниев, 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов (99. Шаҳром Самиев, 73), 21. Илдар Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов, 77. Рустам Турдимуродов.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов, 8. Сияваш Ҳақназари (11. Асадбек Собиржонов, 52), 9. Одилжон Ҳамробеков, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Русланбек Жиянов (10. Жамшид Искандеров, 46), 21. Гиорги Никабадзе (71. Наврўзбек Иминжонов, 46), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев (6. Иброҳим Йўлдошев, 75), 77. Аброрбек Исмоилов (33. Шодиёр Шодибоев, 75).
Огоҳлантириш: Одил Ҳамробеков (11).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Андижон" йирик ҳисобда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди