01:07 / 27.06.2024
150

Рўзиқул Бердиев: "Йўқотишлар ва чарчоқ жамоамиз натижаларига таъсир кўрсатаяпти"

Рўзиқул Бердиев: "Йўқотишлар ва чарчоқ жамоамиз натижаларига таъсир кўрсатаяпти"
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйин юқори темпда ўтмади. Бунга балки жамоалардаги чарчоқ ва ҳавонинг иссиқлиги сабаб бўлгандир. Шунга қарамай ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Негадир икки жамоа ҳам ўта эҳтиёткор ҳаракат қилди. Биз албатта бу натижадан қониқиш ҳосил қилмаймиз. Бироқ ҳозирги чарчоқ ва йўқотишлар ортидан бугунги ўйинда бундан ҳам ёмонроқ натижа қайд этилиши мумкин эди.

- "Нефтчи"га қарши ўйиндаги жисмоний чарчоқ бугунги ўйинга ҳам таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?
- Бу албатта сезилди, айтиб ўтдим. Йўқотишлар бор, охирги ўйинларда бир таркиб билан ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай ўзгаришлар қилдик, бироқ бу кутилган натижани бермади. Жароҳатлар ҳақида гапирмайман, бизда йўқотишлар кўп. Масалан, худди шунақа сабаб бугунги ўйинда Акмал Мозговой ҳам қатнаша олмади. Ҳужум чизиғида ҳам муаммоларимиз бор.

- Олдинги чизиқда фаоллик йўқолиб қолгандек. Бу босим билан боғлиқ эмасмикан?
- Биз йигитларни босимсиз ўйнатишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин майдондаги ўзаро алоқаларни ҳам бузилиб қолганлиги кўзга ташланаяпти. Ойбек ҳам йўқ ҳозир, боғламларда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Қанотлар бўйича эътирозларимиз бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Йўқотишлар ва чарчоқ жамоамиз натижаларига таъсир кўрсатаяпти"