Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду йирик турнирларда 50 та ўйин ўтказган илк европалик футболчига айланди.
Германияда ўтказилаётган Европа чемпионати 3-турида Грузия билан ўйин португалиялик футболчи учун юбилей ўйинга айланди.
Асосий таркибда майдонга тушган Роналду бу учрашувда бирорта ҳам гол урмади ва 65-дақиқада алмаштирилди. Бу унинг Европа чемпионатидаги 28-учрашувидир. У жаҳон чемпионатида 22 та ўйин ўтказган.
Евро—2024 мусобақасида Грузия ва Португалия терма жамоалари F гуруҳида Чехия ва Туркия билан куч синашди. Сўнгги турда Португалия устидан ғалаба қозонган Грузия 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, нимчорак финалга йўл олди. Португалия термаси 6 очко билан гуруҳ пешқадамлигини қўлга киритган бўлса, Чехия ҳамда Грузия устидан ғалаба қозонган турклар иккинчи ўринни эгаллади.
Германияда Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион Италия термаси Евро—2020 финалида Англия терма жамоасини мағлуб этганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов “даҳшатли жангда” енгилмас Кроуфордни қандай ютиши мумкин?
Отабек Умаров Тошкентда Telegram асосчиси Павел Дуров билан учрашди
Евро—2024. Испания Грузия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Тадқиқот: Қуёшда қолган пластик сув идишлари саратонга олиб келиши мумкин
Эрон президентлиги учун тўрт номзод курашмоқда
Юракни бақувват қилувчи нонушта ҳақида маълумот берилди
Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди...
Тожикистондан олиб келинган 25 кгдан ортиқ гашиш мусодара қилинди