Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж олимпиадасида иштирок этишидан хабарингиз бор. Кеча Ҳусанов ва Файзуллаев ОТЖ таркибига қачон келиб қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бош мураббий Тимур Кападзе олимпиадага 3 нафар ёши катта футболчи олиб кетишни мўлжалламоқда. Булар:
1. Элдор Шомуродов ("Рома")
2. Остон Ўрунов ("Персеполис")
3. Акмал Мозговой ("Насаф")
Ушбу 3 нафар ёши катта футболчилар рўйхати "Насаф" ҳимоячиси Алибек Давроновнинг жароҳати қай даражада жиддийлиги ва даволаниш давомийлигига қараб ўзгариш эҳтимоли мавжуд. Яъни, юқоридаги футболчилардан бири қайсидир марказий ҳимоячи (катта эҳтимол билан Ҳусниддин Алиқулов)га алмаштирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада учун жамоалар фақатгина 18 нафар футболчини "заявка" қилишлари мумкин. Бундан ташқари, яна 4 нафар ўйинчини захира варианти сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин. Мусобақа пайти 18 таликдан кимдир жароҳат олиб ёки бетоб бўлиб қолган ўйинларда ўйнай олмаса, унинг ўрнига ўша 4 нафар захирадаги футболчилардан бирини "заявка"га киритиш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди