18:20 / 27.06.2024
286

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман"

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман"
Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташлаш маросими якунлангач, Қатар терма жамоаси хусусида гапирди ва Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларига баҳо берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси Қатар терма жамоасидан аламини оладими?

- Қатар терма жамоаси ҳақида тўхталсак, жуда яхши терма жамоа, охирги ЖЧ иштирокчиси. Футболчилари анчадан бери бир жамоа бўлиб ўйнаб келмоқда. Қатарни ҳурмат қиламиз, шу билан бирга, бошқа термаларни ҳам. Асосийси, бор эътиборимизни ўз терма жамоамизга қаратишимиз керак. Мухлисларимиз бизни Туркманистонга қарши ўйинда бўлгани каби қўллаб-қувватлашларини хоҳлардим.

- Мундиалга йўл олишимизга неча фоиз ишонасиз?

- Фоизларда айтмайман, лекин терма жамоамизга ишонаман. Охирги учрашувларга назар ташласак, биз мағлубият нималигини билмай келяпмиз. Асосийси, футболчилар жароҳатларсиз ва доимо яхши формада бўлиши, клубларида мунтазам равишда ҳаракат қилишларини истардим. Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман"