17:14 / 28.06.2024
640

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи қозоқ тилида берилган саволга норозилигини билдирди

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи қозоқ тилида берилган саволга норозилигини билдирди
Фото: Тенгриспорт
Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов қозоқ тилидаги саволдан кейин таржима қилишни сўради, деб хабар беради Тengri Sport.

Матбуот анжуманида мутахассисга қозоқ тилида савол берилди ва у Қозоғистон футбол федерацияси президенти Адилет Барменкуловдан ёрдам сўрашига тўғри келди.

Мен унинг кимлигини билмайман, лекин унинг таржимони президент бўлди”, — деб ҳазиллашди Черчесов ноқулай вазият юзага келганида.

Матбуот анжуманининг бошқа бир палласида журналист яна мураббийга қозоқ тилида савол бермоқчи бўлди. Черчесов эса бу ҳолатда ҳайрон қолганини яширмади.

Черчесов: Кечирасиз, сиз қаердансиз?
Журналист: Мен Қозоғистонданман.

Черчесов: Нега менга бундай мурожаат қиляпсиз? Сизга осетин тилида жавоб берсам бўладими?
Журналист: Марҳамат, жавоб беринг.

Черчесов: Лекин ҳеч ким тушунмайди-да.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси билан Остонага ташрифи чоғида Станислав Черчесов қозоқ тилини тушунишини ва таржимонга муҳтож эмаслигини айтганди.

Аввалроқ футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов журналистлар қандай ҳолатларда тайёр бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берган эди.

Тақиқлар ва аҳмоқона саволларга келсак, аҳмоқона саволларга фақат аҳмоқона жавоблар берилади. Лекин сиз саволлар бериш, биздан жавоб олиш учун шу ердасиз. Ҳеч қандай муаммо йўқ”, - деган эди Россиялик мутахассис.

Черчесов 4 июнь санасида Қозоғистон мураббийлигига келди. Бундан аввал мураббий Хорватия клубини бошқарган ва 2023 йилнинг июнь ойидан бери фаолият юритмаётган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи қозоқ тилида берилган саволга норозилигини билдирди