407
БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар"
ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг амирлик спорт журналисти Жон Маклий БАА терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.
- Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси саралашдаги рақибларини билиб олди. Гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- БАА қийин гуруҳдан жой олди, аммо воқеалар ривожи бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Эрон гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринга асосий даъвогар. Қатар ва БАА учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллашса керак. Икки араб мамлакатлари тўртинчи босқичга йўл олишлари керак.
- БАА терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл олиш имкониятлари қандай баҳолайсиз?
- Имкониятлар яхши, сабаби мундиал иштирокчилари сони кўпайтирилди. Бундай яхши имконият бошқа бўлмайди. Иккинчи саралаш босқичидаги ўйин сифатидан кўнглим тўлмади. Жаҳон чемпионатига чиқишни ҳохласак яхшироқ футбол намойиш этишимиз керак. Айниқса ҳимоя чизиғини яхшилаш керак. Ярим ҳимоя ва ҳужумдаги ўйинчиларни тўғри танлаш керак. Таркибимизга баланс етишмаяпти. Амирликлар вакиллари ЖЧ-2026га қўшимча плей-офф босқичи орқали чиқишлари ҳақиқатга яқинроқ.
- Гуруҳдаги асосий рақиблар: Эрон, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳақида гапириб ўтсангиз? Уч терма жамоа ҳам БААдан кучлироқми?
- Агар Эрон гуруҳда ғолиб бўла олмаса, мен шок ҳолатига тушишим аниқ. Улар ҳар тарафлама қолган жамоалардан устун. Шунингдек, форслар ЖЧнинг мунтазам иштирокчилари. Ўзбекистон - ажойиб терма жамоа. Таркиб иқтидорли ёшлар билан тўлган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларини ҳам кузатиб бораман. Ёш футболчилар секин асталик билан миллий терма жамоага ўтмоқда. Яқин келажакда терма жамоангиз Осиё грандлари қаторидан жой олишини тахмин қиламан. Қатар терма жамоаси авлодлар алмашинуви ва ўтиш даврида деган бўлардим, лекин шунга қарамай улар кетма-кет иккинчи маротаба Осиё кубогида ғалаба қозонишди. Бу даҳшатли натижа. Акром Афифнинг бир ўзи ўйин натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкин бўлган футболчи.
- БАА терма жамоаси Осиё кубогида омадсиз иштирок этди. Бош мураббий Паулу Бенту ҳам жамоада қолди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?
- Жамоа ўтиш даврида ва ўз ўйинини изламоқда. Бош мураббий Бенту ҳали ўз услубини жамоага сингдира олмади. Жароҳатлар ҳам бунга халал бермоқда, аммо Бенту ўйин сифатини тез орада кучайтириши керак. Расмий ўйинларгача жуда кам вақт қолди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди