Европанинг миллий лигалари жамоалари янги мавсум олдидан таркибини кучайтириш мақсадида трансфер бозорида ўзларига маъқул футболчиларни қидирмоқда.
Ўз навбатида, жамоасини ўзгартириши, ўзига янги иш топиши керак бўлган ўйинчилар ҳам кўп. Улар орасида Элдор Шомуродов ҳам бор.
Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳозирча Элдор Шомуродовга фақатгина “Кальяри” даъвогарлик қилмоқда.
Сардиния жамоаси фаолиятини ёритиб келаётган La Nuova Sardegna нашри клубнинг трансфер сиёсатига доир янги маълумотларни чиқарди.
- “Кальяри” спорт директори Нерео Бонато ҳужум чизиғига ҳозирча бешта номзодни кўриб чиқмоқда. Энг аввало, якунланган мавсумда “Кальяри” шарафини ҳимоя қилган ва қайсидир маънода клубга маъқул келган Элдор Шомуродов ва Гаэтано Ористаниони қайтаришга ҳаракат қилмоқда, - деб ёзди La Nuova Sardegna нашри.
Яна бир манба – италиялик эксперт Лука Ди Леонардонинг таъкидлашича, Бонато ҳар икки футболчига эгалик қилувчи клублар – “Рома” ва “Интер” билан музокараларни давом эттирмоқда ва трансфер учун бадал пулини пасайтиришга кўндирмоқчи.
Бу трансфернинг устун томони шундаки, Элдор ҳам, Гаэтано ҳам “Кальяри”га тўлиқ мослашиб бўлган, янги мавсумда адаптация учун вақт талаб қилинмайди.
Ҳозирги вазиятда Шомуродов ва Ористанио аниқ “Кальяри”га қайтади, деб бўлмайди. Шу боис, Нерео Бонато яна бир неча ҳужумкор футболчилар трансфери бўйича иш олиб бормоқда.
Хусусан, Сардинияга келиши мумкин бўлган ўйинчилардан бири Мбала Нзола ҳисобланади. Анголалик форвард илгари Элдор Шомуродов билан бирга “Специя” шарафини ҳимоя қилганди. Якунланган мавсумда “Фиорентина”да тўп тепган тажрибали ҳужумчи ўзига сарфланган 12,6 миллион еврони оқлай олмади. Энди фаолиятини қайта тиклаш учун янги жамоага ўтишга эҳтиёжи бор.
“Кальяри” мутасаддилари “Аталанта” тарбияланувчиси бўлган 23 ёшли ҳужумчи Роберто Пикколини ҳам кузата бошлади. Бергамоликлар унга асосий таркибдан жой бермаяпти ва Роберто тўрт йилдан бери “Специя”, “Женоа”, “Верона”, “Эмполи” ва “Лечче” каби клубларда ижарада юрибди.
“Кальяри” нишонига қуйи лигада “Феральписало” жамоасида ўйнаётган 23 ёшли чап қанот ҳужумчиси Маттиа Феличи ҳам тушди. Маттиа ўтган мавсум “В” Серия ва Италия кубогида жами 38 та учрашувда бешта гол ҳамда олтита ассист қайд этганди.
“Кальяри” билан шартномага эга яна бир футболчи Жанлука Лападулага “В” Серия вакилларидан чорлов бўлаётганини ҳам таъкидлаш лозим. Хусусан, “Чезена” клуби 34 ёшли перулик ҳужумчсидан жамоани юқори дивизионга олиб чиқишда ёрдам сўраяпти.
Европада трансфер ойнаси кузга қадар ёпилмайди. Ҳали Элдор Шомуродов олдида янгидан янги вариантлар ҳам чиқиши кутилмоқда.
Аввалги йилларга назар ташласак, легионеримиз бозори нуқул трансфер ойнаси ёпилиши арафасида қайнайди. Демак, кузатишда давом этамиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»