00:26 / 01.07.2024
124

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди"

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди"
Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. "Навбаҳор" кучли таркибга эга тажрибали жамоа. Биз рақибдан шунақа қаршиликни кутгандик. Кутилмаган голлар ўтказиб юбордик. Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очко тақдим этди. Ҳисобда икки марта орқада бориб ҳам ғалабага эришдик.

- Абдувоҳид Неъматов пенальти тепишни ўзи ҳоҳладими?
- Биз бошқа футболчиларга шу вазифани юклагандик. У Марко билан келишган ҳолда шу қарорга келди ва бу қарор ўзини оқлади.

- Ҳакамликни қандай баҳолайсиз?
- Назаримда ҳаммаси тўғри бўлди. Муҳокама қилмоқчи эмасман, ўйин бузилиб қолмади.

- "Насаф"нинг трансфер режаси қандай?
- Биз раҳбарият бу борада муҳокама қилаяпмиз. Янада кучайишимиз керак. Шу сабабдан баъзи вариантларни кўриб чиқамиз.

- "Насаф"нинг иккинчи голини VAR кўраётганда Бобир Абдихолиқов билан вазиятни муҳокама қилдингиз. Шу ҳақида айтиб берсангиз?
- Биринчи вазиятда улар ўйиндан ташқари ҳолатни кўраяпмиз дейишди. Кейин қўл ҳақида гап чиқди. Шу биз учун бир оз тушунарсиз бўлди. Ҳозир ўша вазият видео такрорини кўришга улгурмадим.

- Шерзод Насруллаев ва Абдувоҳид Неъматовлар легионерга айланиши ҳақидаги гап-сўзларга фикрингиз қандай?
- Шерзод Насруллаев ҳақида ҳеч қандай гап эшитмадим. Абдувоҳид Неъматов бизга шунақа таклифи бор эканини айтди. Бироқ, у ҳозир бизга керак. У қайсидир жамоага иккинчи дарвозабон сифатида боришга лойиқ эмас. Бу нотўғри бўлади. Эрон чемпионати клублари бизнинг жамоадан даража жиҳатдан устун деб ўйламайман.

- Сизнинг маслаҳатингизни у қандай қабул қилди?
- Тўғри қабул қилди, эътироз билдирмади. Биз унга мақсадларимиз, жамоага ва мухлисларга кераклигини айтдим, тушунди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди"