date
views 300

Суперлигада биринчи давра якунига етди

Суперлигада биринчи давра якунига етди
Суперлига 2024 йилги мавсумининг биринчи давраси якунига етди. "Нефтчи" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 5-тур қолдирилган ўйини лиганинг биринчи даврасига якун ясаб берди. Ушбу баҳсда фарғоналиклар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Насаф" клуби биринчи даврани 26 очко жамғарган ҳолда биринчи ўрин билан якунлади. 13та ўйинда бирорта ғалабага эришмаган "Металлург" эса 7 очко билан лигада охирги ўринни эгаллаб турибди.

Биринчи давра ўйинларидан сўнг уч нафар легионер тўпурарлар рейтингини бошқариб бормоқда. Хусусан "Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпче Дориев 9та гол билан жадвалда етакчилик қиляпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигада биринчи давра якунига етди