06:48 / 02.07.2024
437

Роналду Словения билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Роналду Словения билан ўйиндан сўнг нималар деди?
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Словенияга қарши ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бир вақтнинг ўзида қайғу ва қувонч туйғуси. Муҳими ғалаба қозониш ва жамоа буни ғайриоддий равишда амалга оширди. Словения жуда қийин рақиб эди. Шунчаки ажойиб тарзда ҳимояланди. Паслар аниқлиги ҳам юқори.

Дастлаб, қайғурасан ва кейин хурсанд бўласан. Бу шунчаки футбол. Бу тушунтириб бўлмайдиган лаҳзалар. Мен жамоамга ёрдам бера олганимдан фахрланаман. Пенальтини ёмон тепмадим, Облак қайтарди холос. Биз охиригача курашдик ва ўйинни таҳлил қилсак, Португалия бунга ҳақли. Серияда 3 та сейв амалга оширган Коштага раҳмат айтаман
", - деди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси Евро нимчорак финалида Словенияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду Словения билан ўйиндан сўнг нималар деди?