Британиялик промоутер, Matchroom Boxing ташкилоти раҳбари Эдди Ҳирн мижози, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд тўқнашуви ҳақида гапирди.
“Менимча, Кроуфорднинг жамоаси Исроилга паст баҳо беряпти, аммо бу йигит жуда жиддий, у жуда кучли зарба соҳиби.
Ҳамма Кроуфорд бу баҳсдан кейин Канелога қарши жанг ўтказишини айтмоқда. Мени нотўғри тушунманг, Кроуфорд бу жангда фаворит ҳисобланади. Бунга ҳеч ким шубҳа қилмайди, лекин Мадримов жуда жиддий рақиб. У йигитнинг ажойиб ҳаракатлари бор, Исроил ҳозир ўзининг энг юқори спорт формасида. Бу Кроуфорд учун осон жанг бўлмайди”, — дейди Ҳирн.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов - Кроуфорд чемпионлик жанги 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Америкалик боксчи профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди