18:23 / 02.07.2024
420

Италия терма жамоаси омадсизлигига “чақимчи” сабабчи

Италия терма жамоаси омадсизлигига “чақимчи” сабабчи
Италия терма жамоаси Германиядаги Европа чемпионатида мухлису мутахассислар ишончини оқлай олмади. Италия нашрлари бош мураббий Лучано Спаллетти жамоаси ичидаги муаммоларни ошкор қилди.

Маълумотларга қараганда, “Евро-2024” давомида терма жамоанинг ички муҳити бузилган, муносабатлар таранглашган.

Хусусан, Reppublica нашрига кўра, таркиб иккига бўлиниб қолган. Айрим ўйинчилар Спаллеттини терма жамоани мусобақага етарли даражада тайёрлай олмаганликда, бош мураббий қўллаган ўйин услубида интенсивлик етишмаганликда айбламоқда.

Бошқа гуруҳ ярим ҳимоячи Николо Фаджолини терма жамоага чақиртилишига қарши бўлган. Улар Николо “Ньюкасл” ўйинчиси Сандро Тоналининг ўйинларга пул тикканини ошкор қилгани учун уни чақимчи, деб ҳисоблаяпти.

Бундан ташқари, терма жамоа ўйинчиларига Лучано Спаллетти гуруҳ баҳсларининг 3-турида Хорватия билан бўлган ўйинга икки соат қолганида тактикани ўзгартиргани ёқмади. Бу қарордан кейин баъзи ўйинчилар ўзларини жамоадан ажратиб қўйилгандек ҳис қилган.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган италияликлар нимчорак финалда Швейцария терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани кутилганидан анча эрта тарк этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италия терма жамоаси омадсизлигига “чақимчи” сабабчи