"Динамо" 5 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди

"Динамо" 5 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди
Биринчи даврадан сўнг мусобақа жадвалида 11-ўринни банд этиб турган Самарқандинг “Динамо” жамоасида ёзги трансфер пайтида ўзгаришлар бўлиши аниқ.

Давралар оралиғида ҳозирча клубни расман 5 нафар футболчи тарк этди. Булар – Азамат Ҳалилов, Фарруҳ Икромов, Бобур Ёрбеков, Хуршид Убайдуллаев ва легионер футболчи Артём Сокол.

Клуб ушбу ўйинчилар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилгани ҳақида ЎзПФЛ расмий хабар берди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар