2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун Аргентина терма жамоасининг таркиби маълум бўлди.
Аргентина Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хавиэр Маскерано Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун терма жамоа таркибини тузиб чиқди. Жамоанинг турнир учун тақдим этган қайдномаси терма жамоа матбуот хизмати томонидан расмий сайтда эълон қилинди.
Фото: ЭСПН
Маълумот учун, Олимпиадада 23 ёшгача бўлган футболчилар қатнашади. Регламент турнирга белгиланган ёшдан ошган 3 нафаргача футболчини таклиф қилиш имконини беради.
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси Олимпиада ўйинларида иштирок этмайди, у таркибга киритилмаган. Жамоанинг ҳужумкор позицияларини “Манчестер Сити”дан ҳужумчи Алварес ва “Фиорентина”дан Лукас Бельтран эгаллайди. Бундан ташқари, турнирга “Бенфика”нинг 36 ёшли ҳимоячиси Николас Отаменди ва “Аякс”нинг 32 ёшли дарвозабони Жеронимо Ругли чақирилган.
Шунингдек, “Манчестер Сити”нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Ривер Плейт”да ўйнаётган Клаудио Эчеверри ҳам Аргентина олимпия терма жамоасига чақирилган.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Олимпия ўйинлари 24 июль куни бошланади. Аргентина терма жамоаси “Б” гуруҳидан жой олган бўлиб, унинг рақиби Марокаш, Ироқ ва Украина терма жамоалари бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди