Америка Кубогининг дастлабки чорак финал баҳси бўлиб ўтди. Унда амалдаги чемпион Аргентина Эквадор билан тўқнаш келди.
Учрашувнинг асосий дақиқалари сўнггигача Аргентина Лисандро Мартинеснинг 35-дақиқада урилган голи сабаб устунликка эга эди. Аммо 90+2-дақиқада Кевин Родригес ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аввалроқ Эквадор пенальти тепиш имкониятига эга чиқди, аммо Валенсия пенальтидан фойдалана олмади.
Асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Аргентина сардори Лионель Месси пенальтилар сериясида гол ура олмади. Эмилиано Мартинеснинг икки сейви Аргентинани ярим финал босқичига олиб чиқди.
Аргентина ярим финалда Венесуэла — Канада жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Америка Кубоги—2024
Чорак финал
5 июль, жума
Аргентина — Эквадор 1:1 (Пенальтилар серияси — 4:2)
Голлар: 1:0 — Лисандро Мартинес (35) — 1:1 — Кевин Родригес (90+2).
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Молина (Монтиэл, 90), Ромеро, Лисандро Мартинес (Ло Чельсо, 78), Таляфико, Де Паул, Мак Аллистер, Фернандес (Отаменди, 78), Месси, Лаутаро Мартинес (Алварес, 65), Гонсалес.
Эквадор: Домингес, Пресиадо, Торрес, Пачо, Инкапиэ, Груэсо (Ебоа, 79), Франко (Кайседо, 87), Кайседо, Паес (Минда, 76), Сармиенто (Родригес, 76), Валенсия (Мена, 80).
Огоҳлантиришлар: Валенсия (30), Кайседо (75), Гонсалес (77), Таляфико (81). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар