Америкалик боксчи Райан Гарсия ирқчиликка оид сўзлари сабаб WBC’дан четлатилди. Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман маълум қилди.
Гарсия ижтимоий тармоқларда қора танлилар ва мусулмонларни камситувчи ирқий ҳақоратларни бир неча бор ишлатди, дея хабар беради Assosiated Press нашри.
“WBC президенти сифатидаги ваколатимдан фойдаланиб, мен Райан Гарсияни ташкилотимизнинг барча фаолиятидан четлатяпман. Биз камситишнинг ҳар қандай шаклини рад этамиз. Мен Райаннинг келажагидан қўрқаман, чунки у руҳий саломатлик учун ёрдам олиши мақсадидаги кўплаб уринишларни рад этди”, — деб ёзди Сулейман ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, Райан Гарсия охирги жангини апрель ойида Девин Ҳейнига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Аммо кейинчалик у допинг-тестдан ўта олмагани сабабли бир йиллик дисквалификасияга учраган ҳамда Ҳейни билан жанги натижаси бекор қилинганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар