Калифорниянинг Анахайм шаҳрида бокс мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу турнирнинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифаси вакиллари Хорхе Масвидал (1-1) ҳамда Нейт Диас (1-1) ўртасида кечди.
Тўлиқ давом этган жангда Диас очколари ҳисобига кўра (95-95, 97-93, 98-92) ғалаба қозонди. Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу боксчилар собиқ UFC вакиллари ҳисобланади.
Масвидал сўнгги бор 2023 йил апрель ойида UFC 287 доирасида Гилберт Бёрнсга қарши жанг қилган ва мағлуб бўлганди.
Диас учун эса бу бокс қоидалари бўйича иккинчи жанг ҳисобланади. Ўтган йилнинг август ойида Нейт блогер Жейк Полга қарши рингга кўтарилиб, очколар эвазига мағлубиятга учраганди.
Эслатиб ўтамиз, Диас ва Масвидал 2019 йилда UFC 244 доирасида юзма-юз келган. Унда Хорхе техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Турнирнинг бошқа жанглари натижалари билан танишинг:
- Дэниэл Жейкобс (37-5) Шейн Мозлига (22-4) очколари ҳисобига мағлуб бўлди;
- Крис Авила (6-1) Энтони Петтисни (1-1) ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учратди;
- Девин Кашинг (14-0) Мануэл Корреяни очколар ҳисобига мағлуб этди;
- Амадо Варгас (11-0) Шон Гарсия (7-1-1) устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди