Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёнинг энг кучли клублари янги рейтингини эълон қилди.
Рўйхатни тузишда жамоаларнинг 2023 йил 1 июлдан 2024 йил 30 июнгача бўлган даврда қайд этган натижалари асос қилиб олинган.
Дунёнинг энг зўр жамоалари рейтингини Европанинг гранд клублари бошқариб турибди. Биринчи поғонада УЕФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Реал” бормоқда. Испан грандининг бир йил давомида 371 балл тўплагани қайд этилган.
Янги рейтингнинг дастлабки ўн бир поғонасини фақат Европа жамоалари – “Реал”дан кейин “Манчестер Сити”, “Байер”, “Аталанта”, “Боруссия Дортмунд”, “Атлетико Мадрид”, “Бавария”, “Барселона”, “Арсенал”, “Интер” ҳамда ПСЖ эгаллади.
Бошқа қитъа вакилларидан энг юқори поғонада Бразилиянинг “Палмейрас” жамоасини кўрсатиш мумкин. Бу клуб умумий рейтингда парижликлардан кейин 12-қаторда жойлашган.
Осиё клублари орасида энг юқори мавқега Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси лойиқ топилиб, 40-қаторга ўрнашди. Криштиану Роналду ўйнаётган “Ан-Наср” жамоаси қитъада иккинчи, дунё рейтингида 71-ўриндан жой олди.
“Топ-500” рейтингида Ўзбекистоннинг учта жамоаси номи қайд этилган. Қарши шаҳрининг “Насаф” жамоаси умумий рўйхатнинг 201-қаторида қайд этилган. Юртимизнинг энг кучли жамоаси бўлиб турган қашқадарёликлар 88,25 балл жамғарган.
Кейинги вакилимиз – Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 83,75 балл билан жаҳон рейтингида 221-қатордан ўрин эгаллади.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Пахтакор” умумий рейтингдаги сўнгги вакилимиз ҳисобланади. Тошкент “шерлари” умумий рейтингнинг 496-қаторига жойлаштирилди. “Пахтакор” ҳисобида 51 балл бор.
Энди легионерларимиз ўйнаган жамоалар кўрсаткичлари ҳақида маълумот берамиз.
Элдор Шомуродов бир мавсум тўп тепган Италиянинг “Кальяри” жамоаси умумий рейтингда 291-поғонани эгаллаб турибди. 29 ёшли ҳужумчимиз бу клуб учун А Серияда 22 та учрашувда учтадан гол ва ассист қайд этди.
Кучли бешлик лигаларидаги иккинчи вакилимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Ланс” халқаро ташкилот рўйхатининг 109-поғонасида турибди.
Европа лигаларидаги легионерларимиздан Азизбек Турғунбоевнинг “Сивасспор” жамоаси 294, Отабек Шукуров мавсумнинг биринчи ярмида ўйнаган “Фотиҳ Карагюмрюк” 341, Ҳусниддин Алиқуловни ўз сафига қўшиб олган “Ризеспор” 359-ўринда кўрсатилган.
Остон Ўрунов ёрдамида Эрон чемпионлигини қўлга киритган “Персеполис”ни дунёнинг энг зўр клублари рейтингида 313-жамоа ҳисобланади.
Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланган Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган ЦСКА рейтингга киритлгани йўқ. Россия клубларидан фақатгина чемпион жамоа – “Зенит” 409-қатордан ўрин эгаллаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди