11:06 / 08.07.2024
595

“Зенит” сардори Аббосбек Файзуллаевни танлади

“Зенит” сардори Аббосбек Файзуллаевни танлади
Россия футболи кенг ёритиб келаётган “Чемпионат” нашри якунланган мавсумнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлаш учун сўров ташкил қилди.

Сўровномада Россия чемпионатида иштирок этган жамоаларнинг бош мураббийлари ва сардорлари овоз беради.

Совринга 21 ёш ва ундан кичик футболчилар даъвогарлик қилади. Қоидага кўра, чемпионат бошланган даврда ўйинчининг ёши 21 дан ошмаган бўлиши керак. Мавсум давомида ёши 22 га етган ўйинчилар ҳам даъвогарлар сафига киритилади.

Сўров ташкилотчилари мамлакат чемпионлигини қўлга киритган “Зенит” жамоаси сардори Дуглас Сантос овоз берган ёш футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бразилиялик футболчи ўзи танлаган номзодларни қуйидагича жойлаштирди.

1-Константин Тюкавин (“Динамо” Москва)
2-Никита Салтиков (“Локомотив” Москва)
3-Кирилл Кравцов (“Сочи” Сочи)
4-Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА Москва)
5-Данила Козлов (“Краснодар” Краснодар)

Константин Тюкавин

22 ёшли ҳужумчи учун якунланган мавсум жуда самарали бўлди. Тюкавин Премьер-лигада 30 та учрашувда иштирок этиб, 15 та гол ва 10 та ассистга муаллифлик қилди. Россия кубогида саккизта беллашувда ўз ҳисобига бир жуфт гол ёздириб қўйди.

Никита Салтиков

“Локомотив”нинг 19 ёшли чап қанот ҳужумчиси Премьер-лигадаги дебют мавсумидаёқ мухлису мутахассислар эътиборига тушди. Никита чемпионатла 29 та баҳсда тўрттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди. Мамлакат кубоги доирасида тўртта беллашувда битта ассист қайд этди.

Кирилл Кривцов

22 ёшли таянч ярим ҳимоячи жамоасининг ҳимоявий салоҳиятини мустаҳкамлаш бародарида ҳужумчиларга ҳам ёрдам бериб турди. “Сочи” футболчи чемпионатда рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди. Россия кубоги доирасида ҳам учта ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Аббосбек Файзуллаев

20 ёшли футболчи легионер мақомидаги дастлабки мавсумидаёқ Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиётига айланди. ЦСКАнинг ҳужумчилари асосан Аббосбек орқали ташкил этилмоқда. Ўзбек футболчиси чемпионатда 22 та баҳсда тўртта гол ва 11та ассист муаллифи бўлди. Россия кубоги мусобақасида 10 маротаба майдонга тушиб, битта гол ва учта голли пас билан жамоасини финалга чиқишига ёрдам берди.

Данила Козлов

19 ёшли футболчи Премьер-лигадаги дебют мавсумида 12 маротаба майдонга тушди. Иқтидорли ярим ҳимоячи бу баҳслар давомида иккита гол ва тўртта ассист қайд этиб, жамоасининг олтита голида бевосита иштирок этди. Россия кубогида олтита беллашувда биттадан гол ва самарали пас муаллифи бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Зенит” сардори Аббосбек Файзуллаевни танлади
ePN