Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ёшлигидаги кумири кимлигини айтиб ўтди.
“Болалигимдан “Барселона” ва Мессининг ўйинларини томоша қилиб келаман, менга Леонинг майдонни кўра олиши ва рақибларини алдаб ўтиши ёқарди. Месси менинг футболдаги кумирим.
Менда Месси, Роналду ва Фернандо Торреснинг либослари бор. Лекин ҳар доим Европанинг топ-жамоаларида ўз фамилиям туширилган либосда ўйнашни хоҳлайман. Кимгадир ўхшашни истамайман.
Ҳар доим топ-футболчилардан нимадир ўрганишда давом этаман”, — дейди Файзуллаев.
Аббосбек жорий мавсум “ЦСКА” таркибида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Футболчи Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” соврини эгасига айланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди