Фото: “Championat.cом”
Россиянинг нуфузли “Чемпионат” нашри мураббийлар ва клуб сардорлари ўртасида сўровнома ўтказиб, РПЛнинг 2023—2024 йилги мавсумининг энг яхши ёш футболчисини аниқлади.
Биринчи ўринни 164 очко жамғарган “Динамо” ҳужумчиси Константин Тюкавин эгаллади. Иккинчи ўринни ўтган мавсумда “Крилья Советов” клубида ўйнаган “Локомотив" ярим ҳимоячиси Никита Салтиков эгаллади. Унинг ҳисобида 41 очко бор. Кучли учликни “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев 39 очко билан якунлаб берди.
“РПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси” мукофоти “Championat” сайти мавсум якунида Россия чемпионати клублари бош мураббийлари ва сардорлари ўртасида ўтказиладиган овоз бериш натижаси билан аниқланади. Сўровномада 21 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этади.
Фото: Championat
“Чемпионатнинг навбатдаги кашфиёти. “ЦСКА” иқтидорли ўзбекистонлик футболчи учун атиги 500 минг евро тўлаган ва бундан афсусланмагани аниқ. Бошланғич таркибдаг биринчи ўйиндаёқ у дарҳол гол урди. Мавсумнинг биринчи қисмидан сўнг Аббосбек жамоа билан Осиё Кубогига йўл олди ва у ерда чорак финалга чиқди. Аббосбек бир мавсумда клуб етакчиси бўлишга тайёр эканлигини кўрсатди”, — деб ёзади “Championat.cом” сайти.
Фото: Championat
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Файзуллаев 2021 йилдан 2023 йилгача “Пахтакор”нинг катталар жамоасида тўп сурган. Бу даврда у барча турнирларда 41 та учрашувда қатнашиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. 2023 йилнинг ёзида Аббосбек “ЦСКА”га ўтди. Бу даврда у барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчи Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” соврини эгасига айланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди