11:26 / 10.07.2024
97

Америка Кубоги. Месси гол урган ўйинда Аргентина ғалаба қозониб финалга йўл олди

Америка Кубоги. Месси гол урган ўйинда Аргентина ғалаба қозониб финалга йўл олди
Америка кубоги—2024 мусобақасининг ярим финал учрашуви бугун, 10 июль куни бўлиб ўтди. Унда Аргентина терма жамоаси Канада терма жамоасини мағлуб этди. MetLife стадионида кечган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Аргентиналикларнинг биринчи голига Алварес муаллифлик қилди. 51-дақиқада Месси турнирдаги ўзининг биринчи голини киритиб жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди.

Шу билан бирга Аргентина жамоаси сардори учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шу тариқа Аргентина кетма-кет иккинчи бор Cоpа Аmericа финалига чиқди. 2021 йилда ҳал қилувчи ўйинда (1:0) аргентиналиклар Бразилия терма жамоасини мағлуб этиб, кубокни қўлга киритган эди.

Энди Аргентина финалда 11 июль куни бўлиб ўтадиган Уругвай — Колумбия учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

Аргентина терма жамоаси 15 марта қитъа бош совринини қўлга киритган ва Уругвай терма жамоаси билан бирга мен турнирдаги энг совриндор жамоалардан бири ҳисобланади.

Америка Кубоги—2024.
Ярим финал

10 июль, чоршанба

Аргентина — Канада 2:0
Голлар
: 1:0 — Алварес (22), 2:0 — Месси (51).
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Монтиэл (Молина, 71), Ромеро, Лисандро Мартинес, Таляфико (Отаменди, 64), Ди Мария (Гонсалес, 78), Мак Аллистер (Паласиос, 78), Де Паул, Фернандес, Месси, Алварес (Лаутаро Мартинес, 78).
Канада: Крепо, Ларейя (Аҳмад, 55), Жонстон, Корнелиус, Лумпунгу, Дэвис (Осорио, 71), Эуштакиу (Шуэне, 72), Коне, Ларин, Девид (Олувасейи, 64), Шаффелбург (Миллар, 55).
Огоҳлантиришлар: Девид (32), Эуштакиу (63), Марш (77), Коне (79), Молина (88)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Америка Кубоги. Месси гол урган ўйинда Аргентина ғалаба қозониб финалга йўл олди